Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 


"Барселона" ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес каталонияликларнинг асосий таркибидан ўрин эгаллаш ниятида эканини таъкидлаб ўтди.

"Захира ўриндиғида қолиш оғир. Табиийки, мен вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламан. Шунга қарамай, клуб манфаати биринчи ўринда туради. Таркибни эса мураббий аниқлайди. Мен ҳамон "Барселона"да бахтиёрман", - дейди Хави.
Кўришлар: 361 Қўшилган вақти: 04.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

"Барселона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоадоши Лионель Месси шаънига билдирилаётган танқидларга жавоб қайтарди.

"Сўнгги йилларда "Барселона" қандай натижага эришган бўлса, энг аввало бунинг замирида Месси, Иньеста ва Хавининг юксак хизматлари бор.

Бу инсонлар "Барселона"ни жамоа тарихидаги энг кучли клубга айлантирди. Мессининг жамоага кўп нафи тегди, ўз навбатида "Барселона" ҳам унга кўп нарса берди.

Баъзан уни ҳаддан ташқари кўп танқид қилиб юборадилар. Аммо биз бу ҳолатга кўникиб ҳам қолдик. Агар Месси тўп киритмай қўйса, бу унинг енгилганини билдирмайди. Чунки майдонда ўз кучини тежаб ўйнаётган Мессини учратиш деярли имконсиз ҳодиса", - деди Маскеран ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 322 Қўшилган вақти: 04.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

Европа чемпионлар лигаси 2-турининг биринчи кун ўйинлари якунига етди. "Барселона" сафарда Златан Иброҳимовичсиз ўйнаган "ПСЖ" клубига ютқазди. Мезбонлар ўзлари яратган вазиятларнинг деярли барчасидан фойдаланишди.

Ушбу мавсумда ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган "Барселона" Парижда ўз дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди. Андре тер Штеген жамоасини голлардан қутқариб қола олмади, ҳимоячилар ҳам бўш ҳаракат қилишди.

"Манчестер Сити" ўз майдонида "Рома"ни мағлуб эта олмади ва гуруҳдан чиқиш имкониятларини пасайтирди.

"Челси" сафарда "Спортинг"ни мағлуб этган бўлса, "БАТЭ" ўз майдонида "Атлетик Бильбао"ни мағлуб этди.

Барча натижалар билан танишинг:

Европа чемпионлар лигаси, 2-тур
"E" Г ... Davomini o`qish»
Кўришлар: 333 Қўшилган вақти: 02.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона"  ҳимоячиси Жерар Пике собиқ жамоадоши Рой Киндан ҳамон қўрқишини билдирди.

Бу футболчилар 2004-05 йилларда "Манчестер Юнайтед" клубида бирга тўп сурган ва Рой Кин жамоа сардори эди.

"Мен Алекс Фергюсондан қўрқмас эдим. Кин - бошқа масала. Эсимда, кийиниш хонасида телефонимнинг вибрацияси ишлаб қолди. Кин ғазабланиб телефоннинг эгасини қидира бошлаган эди.

"Селтик"ка қарши ўтган мавсумдаги учрашув олдидан майдонга машқ бажариш учун тушдик, шунда ўйинда эксперт бўлиб қатнашаётган Ройни кўриб қолдим. Мен кўзимни олиб қочдим, чунки унда ҳамон қўрқаман", - дея Пикенинг сўзларини келтиради Four-Four-Two.
Кўришлар: 398 Қўшилган вақти: 02.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жереми Матье жамоадоши Месси ўзи тасаввур қилганидек футболчи эмаслигини айтиб ўтди.

"Месси - нафақат яхши жамоадош, балки яхши дўст ҳамдир. Барселонага келмасимдан олдин уни димоғдор, ўзидан паст савиядаги футболчилар билан гаплашмайдиган футболчи деб тасаввур қилар эдим. Аммо, Каталонияга келган илк кунимдаёқ ундай эмаслигига амин бўлдим", - дейди Матье.

"Жамоангда бундай футболчи ва яхши дўст бўлиши ажойиб. Месси ҳозир аввалгидек кўп гол урмаяпти, шундай бўлса ҳам у жамоа учун энг фойдали ўйинчи бўлиб қолаверади. Чунки унинг жамоадаги ўрни жуда муҳим", - дейди франциялик ҳимоячи.
 
Кўришлар: 367 Қўшилган вақти: 30.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг фикрича, майдонда жамоадоши Месси билан ўйиндан-ўйинга бир-бирларини яхши тушуниб бормоқдалар.

"Испания чемпионатида хет-трик қилганимдан жуда хурсандман. Жамоадошларимдан миннатдорман. Мессини алоҳида таъкидлашни истардим. У ҳар доим қулай узатма ошириш пайида бўлади.

Ўйлашимча, биз у билан яхши дуэт ҳосил қиляпмиз. Ўзаро тушунишимиз ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бормоқда", - дейди Неймар.
Кўришлар: 304 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" яримҳимоячиси  Хави "Гранада"га қарши учрашувда (6:0) иштирок этиб, бу мавсумда илк бор 90 дақиқа ҳаракат қилди.

"90 дақиқа ўйнаганимдан хурсандман. Мен ҳали ҳам ўйнай олишим мумкин, бу ёқимли.

"Малага" билан ўйиндан сўнг, ўзимизни кўрсатишимиз ва кучли ўйин намойиш қилишимиз муҳим эди. Буни уддаладик.

Ўйин услубимиз ўтган мавсумдагисидан катта фарқ қилади, деб ўйламайман. Жарима зарбаларини кўп қўллаяпмиз, қанотларда камроқ прессинг уюштиряпмиз. Умуман олганда, ҳаммаси илгаригидай", - дейди Хави.
Кўришлар: 337 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг 400 та голлик натижаси ҳақида фикр билдирди.

"Агар Криштиану Роналду - Майкл Жордан бўлса, Месси - бир ўйинда 100 очко олган Уилт Чемберлендир.

Мен Мессига дам бериш учун ўйин давомида уни алмаштирмоқчи эдим, аммо унинг ўйинини томоша қилиш - завқ. Шунинг учун уни алмаштирмадим.

У қизғанмасда голли узатмалар оширади, унинг ўйини кузатиш завқли томоша. Унга сеҳрли таёқча теккизиб қўйишганга ўхшайди.

Мессининг 400-голи? Кўпчилигимизнинг маҳалладаги ва мактабдаги голларимизни қўшиб ҳисоблаганда ҳам шунча чиқмайди", - дейди Луис Энрике.
Кўришлар: 384 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолияти давомида 400 та гол уришига ишонмаган.
 
Бу ҳақда у  Facebook даги шахсий саҳифасига ёзди.

27 ёшли футболчи клуби сафида 359 та  гол урган, терма жамоаси сафида - 42 та.
Кўришлар: 380 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

Испания чемпионати 6-турида “Барселона” футболчилари “Камп Ноу” стадионида “Гранада” жамоасини қабул қилиб, йирик 6:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Учрашувнинг асосий қаҳрамонлари одатдагидек Неймар ва Месси бўлишди. Бразилиялик ёш иқтидор эгаси мазкур учрашувда хет-трикни расмийлаштирган бўлса, аргентиналик футбол устаси Месси иккита гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлди. Яна битта голни ўз ҳисобига Иван Ракитич ёзиб қўйди.

Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари 16 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб олишди. "Реал Мадрид" футболчилари мазкур турда "Вильярреал"га сафар уюштириб, Роналду ва Модричнинг голлари эв ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 348 Қўшилган вақти: 27.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

« 1 2 3 4 5 6 ... 23 24 »