Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 

Кеча жаҳон футболида бир қатор воқеалар бўлиб ўтди. Биз одатдагидек улар орасидаги энг муҳим 5 та воқеани танлаб олдик.

Мессидан узоқ кутилган рекорд
«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионел Месси ниҳоят узоқ кутилган рекордни ўрнатди. У «Севиля» дарвозасини ишғол бир марта ишғол қилса, Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар Телмо Саррага етиб оларди. Агар иккита гол урса, янги рекордни ўрнатарди. Лео эса майдалаб ўтирмасдан, бир йўла учта тўп киритиб, рекордни янгилаб ташлади. Энди аргентиналик ҳужумчи ҳисобида 253 та гол бор. Эътиборли жиҳати Лео айни пайтда 27 ёшда ва рекордни ҳеч ким яқинлаша олмайдиган даражага олиб бориши мумкин! Бунинг учун унда яхшигина имконият бор!

Роналдуда ҳам рекорд
Месси рекорд ўрнатиб юрган би ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 753 Қўшилган вақти: 24.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


Каталониянинг "Барселона" клубининг ўтмишдаги афсоналаридан бири Роналдиньо твиттер ижтимоий тармоғидаги ўз сахифаси орқали Лионель Мессини Ла Лиганинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари бўлгани билан табриклади.

"Дўстим, табриклайман. Бу рекордга муносибсан. Тарихга кириш - бу ўзинг билан фахрланиш учун арзийдиган нарса", - дейди Роналдиньо.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо "Барселона" сафида Месси билан 2003 ва 2008 йиллар давомида биргаликда тўп сурган.
Кўришлар: 395 Қўшилган вақти: 24.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Месси Ла Лиганинг энг зўр тўпурари бўлди

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси, Ла Лига 12-турида “Севилья”га қарши учрашувда хет-трик муаллифига айланди ва Испания чемпионати тарихидаги энг зўр тўпурарга айланди.

Бундан аввалги рекорд натижа 1940-1955 йилларда “Атлетик” жамоасида тўп сурган Тельмо Саррага тегишли эди. У 277 учрашувда 251 та гол уришга муваффақ бўлганди.

“Барселона”нинг аргентиналик футболчиси Лео Месси 289 учрашувда 253 та гол киритган. Ёш футболчи фаолияти давомида ҳали анча гол уриши тайин.

Кўришлар: 289 Қўшилган вақти: 23.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Мессининг Роналдуга жавоби: “Барселона” ўз уйида “Севилья”ни қақшатди. Мессидан хет-трик! (Видео)

Испания чемпионати 12-турида турнир пешқадамлари бирин-кетин йирик ғалабаларни қўлга киритишда давом этишмоқда. Аввалига “Атлетико” ўз уйида “Малага”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учтарган бўлса, “Реал Мадрид” сафарда яна йирик ғалаба (4:0) билан қайтди.

“Барселона” ҳам ушбу турда бўш келмади ва анча қийин рақиб ҳисобланган “Севилья”ни 5:1 ҳисобида тор-мор келтирди.  ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 383 Қўшилган вақти: 23.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
«Барселона»га нима бўляпти?

Каталонияликлар устози Луис Энрике "Севилья" билан учрашувга 18 нафар футболчини жалб этди.

Турли сабаблар туфайли Масип, Дуглас, Маскерано, Монтоя, Иньеста ва Вермален бугунги ўйинни ўтказиб юборадилар.

"Барселона" таркиби: Браво, Тер Штеген, Алвеш, Пике, Бартра, Матье, Адриано, Альба, Бускетс, Ракитич, Хави, Серхи Роберто, Рафинья, Педро, Мунир, Суарес, Месси, Неймар.

Кўришлар: 297 Қўшилган вақти: 22.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Томас Вермален: “Ўйлайманки, “Барселона”да ўзимни кўрсата оламан”

Ёзда “Арсенал”дан “Барселона” таркибига келиб қўшилган бельгиялик ҳимоячи Томас Вермален жароҳатлар сабабли, клубига ёрдам бера олмаяпти. Унинг яқин орада тўлиқ сафга қайтиши мумкинлиги борасида хабарлар пайдо бўлди. У эса каталонияликлардаги келажаги борасида қуйидагича изоҳ берди.

- Мазкур клубга ўтганимдан афсусда эмасман. Барчаси изига тушиб кетишига ишончим комил. Фақат, жароҳатимдан қутулиб олишим биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Айни пайтда ўз устимда кўпроқ ишламоқдаман. Шифокорлар мени тез орада буткул сафга қўшилишимни айтишмоқда. Ўйлайманки, “Барселона”да ўзимни кўрсата оламан, - дейди Вермален.

Кўришлар: 295 Қўшилган вақти: 22.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
“Барселона” таклифига рад жавобини олди

Каталониянинг “Барселона” клуби қишки трансфер ойнаси пайтида таркибга “Байер” клуби футболчиси Ларс Бендерни қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шу сабабли, улар Бендер юзасидан немис клубига таклиф юборганди. Бироқ “аспиринчилар” Бендерни сотиш ниятида эмасликларини маълум қилган ҳолда каталонияликларни таклифига рад жавобини беришди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Хавини ўринбосари бўлиши кутилаётганди. Шунинг учун ҳам “Барселона” анчадан бери Ларсга қизиқиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Ларс Бендерга “Барселона”дан ташқари, “Монако” ҳам қизиқиб кўрганди.

Кўришлар: 319 Қўшилган вақти: 22.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
“Барселона” иродали ғалабани қўлга киритди (Видео)

Испания чемпионати 11-турида “Барселона” сафарда “Альмерия” билан баҳс олиб бориб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида “Альмерия” ҳужумичис Бифума ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Луис Энрике керакли ўзшартиришларни амалга ошириб ўйинни кучайтирди ва бу ўз самарасини берди. Заҳирадан майдонга тушган Неймар 73-дақиқада ҳисобни тенлаштирган бўлса, 83-дақиқада Хорди Альба ҳисобни оширди.

Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, очколар сонини 25 тага етказиб олишди. Ҳозирча "каталонияликлар" биринчи ўринга кўтарилиб олишди.

Испания чемпионати 11-тур

... Davomini o`qish»

Кўришлар: 406 Қўшилган вақти: 09.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Месси Роналдуни ортда қолдирди ёхуд ЕЧЛ карикатураларда

Европа чемпионлар лигасининг навбатдаги тури ҳам ортда қолди. Бир қатор кучли жамоалар плей-офф масаласини ҳал қилиб, ўз эътиборларини мамлакат чемпионатларига қаратадиган бўлишди. Баъзилар эса ҳамон 1/8 финал йўлланмаси учун курашни давом эттиради. Турнинг эътиборга лойиқ натижаси - “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг Рауль рекордига етиб олганлиги бўлса, турнинг сенсацияси ЦСКАнинг “Этихад”даги ғалабаси бўлди. Шу ва бошқа қизиқарли хабарлар карикатураларда.

Месси Роналдудан ўтди, Раульга етди

“Барселона”нинг Испания чемпион ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 566 Қўшилган вақти: 08.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
 Рекорд такрорланди: Мессининг дубли “Барселона”га ғалаба келтирди (Видео)

ЕЧЛ гуруҳ баҳслари 4-тури “Барселона” сафарда Голланиянинг “Аякс” клуби меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Мазкур учрашувнинг 36 ва 76 дақиқаларида Месси томонидан киритилган иккита гол “каталонияликлар” ғалабасини таъминлади.

ЕЧЛ. "F" гуруҳи 4-тур

“Аякс” (Голландия) – “Барселона” (Испания) 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 36 Месси, 0:2 – 76 Месси.
Огоҳлантириш ... Davomini o`qish»
Кўришлар: 362 Қўшилган вақти: 06.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

« 1 2 3 4 ... 23 24 »