Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 
"Барселона" етакчиларига дам берди

"Барселона" клуби устози Луис Энрике бугун бўлиб ўтадиган Каталония суперкубоги "Эспаньол"га қарши баҳсда иштирок этадиган футболчилар рўйхатига аниқлик киритди.

"Барселона" таркиби: Тер Штеген, Масип, Монтоя, Пике, Бартра, Адриано, Альба, Ракитич, Хави, Серхи Роберто, Рафинья, Педро, Суарес, Йе, Гримальдо, Сампер, Халилович, Адама, Мунир, Сандро.

Мураббийлар штаби жамоа етакчилари Браво, Алвеш, Маскерано, Матье, Бускетс, Месси ва Неймарга дам беришга қарор қилишган.

Кўришлар: 278 Қўшилган вақти: 29.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Пике Премьер-лигага қайтиши мумкин

"Барселона" клуби ҳимоячиси Херар Пике жамоасини тарк этиб, фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Футболчига икки гранд жамоа — "МЮ" ва "Челси" қизиқиш билдирган, дея хабар беради испан нашрлари. Пикени Лондонга олиб келиш таклифи клуб бош мураббийи Жозе Моуриньодан чиққан.

Ҳозирда Испания терма жамоаси таркибидан ўрин олишга ҳаракат қилаётган 27 ёшли футболчининг трансфер нархи эса 30 млн. евро атрофида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пике Англия Премьер-лигасида олдин ҳам фаолият олиб борган. У 2004-2008 масумда "МЮ" шарафини ҳимоя қилган.

Кўришлар: 330 Қўшилган вақти: 29.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Лондон клуби Педродан воз кечмоқчи эмас

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси қишда "Барселона" ҳужумчиси Педрони олиб келишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Daily Express. "Канонирлар" ўтган ёзда бу футболчини қўлга киритмоқчи эдилар, аммо улар якунда испан жамоасининг бошқа бир ҳуужмчиси Алексис Санчесни сафига қўшиб олганди.

Ҳозирда Педронинг трансфер нархи 32 млн.евро атрофида баҳоланмоқда. Педро мазкур мавсум Испания чемпионати ва ЕЧЛда 10 учрашув ўтказиб, битта голга муаллифлик қилган. Шунингдек, жамоага ёзда келиб қўшилган Луис Суареснинг ўйинларга киришиши, футболчининг асосий таркибдан ўрин олишини қийинлаштиради. Лондонликлар эса бундан унумли фойдаланиб қолишмоқчи.

Кўришлар: 345 Қўшилган вақти: 29.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Иньеста сафдан чиқди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста яқин икки ҳафта ичида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Футболчи кеча бўлиб ўтган "Реал"га қарши "Эль-класико" баҳсида жароҳат олган. 30 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лига доирасида "Альмерия", "Сельта" ва шунингдек, ЕЧЛда "Аякс"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Кўришлар: 322 Қўшилган вақти: 29.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

Уикенднинг марказий учрашувида "Реал" муҳташам "Сантьяго Бернабеу"да Ла Лига етакчиси "Барселона"ни қабул қилади. "Эль Класико" ўз-ўзидан улкан масштабдаги воқеа, бугунги баҳс эса бир қатор қўшимча саволларга жавоб топиши билан янада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Биринчиси – асосий учрашув арафасида дисквалификацияси тугаган Луис Суарес майдонга тушириладими? Агар каталонияликлар устози Луис Энрикенинг сўзларига ишонсак, уругвайлик футболчи ҳеч бўлмаганда қанчадир миқдорда ўйин амалиётиuf барибир эга бўлади.  

Иккинчиси - Лионел Месси Ла Лиганинг сўнгги рекордини янгилаб, Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарга айланадими? Шанба оқшомида аргентиналик футболч ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 821 Қўшилган вақти: 25.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Лионель Месси: Барчангизни қучиб қоламан!
Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси куни кеча ўзининг клубдаги ўн йиллик юбилейини нишонлади. Ўзининг каталон клубидаги даври ҳақида гапирар экан, барчага миннатдорлик билдирган.

«Барча оила аъзоларимни, дўстларим, жамоадошларим ва “Барселона” клуби ходимларига ўтган ўн йил давомида мени қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдирмоқчиман. Мен кўк-анорранг либосда майдонга тушган пайтимда ҳамма вақт футболдан баҳра олдим. Бу жамоа билан жуда кўп ажойиб онларни бошдан кечирдим.

Ҳар доим янада юксак марраларни кўзладим ва жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшдим. Шу тарзда ҳаракатларни давом эттирмоқчиман. Барчангизни қучиб қоламан!», дейди Месси ўзининг интернетдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Л ... Davomini o`qish»
Кўришлар: 387 Қўшилган вақти: 18.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Суарес "Эль-классико"га тайёрми?

"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати 9-турида Мадриднинг "Реал" клубига қарши бўладиган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, футболчининг 4 ойлик дисквалификацияси 25 октябрь куни ўз кучини йўқотади ва у янги жамоасидаги илк расмий учрашувини "қироллик клуби"га қарши ўтказиши кутилмоқда.

– Агар мендан бир ҳафта олдин "Эль классико"га тайёргарлигим ҳақида сўрашганида ҳам юз фоиз тайёрман, деб жавоб берган бўлардим. Фақатгина бу бироз ҳақиқатга яқин эмас. Аммо мен Уругвай терма жамоасининг охирги икки назорат учрашувида ўзимни жуда яхши ҳис қилдим ва Реал"га қарши баҳсга тўлиқ тайёрман, – дейди Суарес "Marca" нашрига.

Эсл ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 309 Қўшилган вақти: 18.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

Испания Кубогининг 1/16 финали ва ундан кейинги босқичларига қуръа ташланди.

“Реал” ва “Атлетико” жамоалари 1/8 финалда тўқнашишлари мумкин. Чорак финалда эса “эль класико” гувоҳига айланишимиз мумкин.

Испания Кубогининг 1/16 финалидаги барча жуфтликлар:

“Уэска” — “Барселона”

“Корнелья” — “Реал”

“Л’Оспиталет” — “Атлетико”

“Алькояно” — “Атлетик”

“Кадис” &mdas ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 387 Қўшилган вақти: 18.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


Испания чемпионатининг 7-турида “Барселона” “Райо Вальекано” майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси ва Неймарнинг голлари эвазига қозонилган ушбу ғалаба статистика соҳаси мутахассислари учун ғоят қизиқарли бўлди.

Маълумотларга кўра, ушбу ғалабадан сўнг каталонияликлар мавсумдаги дастлабки 7 ўйинда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган илк жамоага айланди. "Барселона" мавсумдаги илк 7 ўйинда 6 та ғалабага эришиб, "Малага" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Маълумотларга кўра, "Барселона" Испания чемпионати доирасида 2665 та ўйин ўтказиб, 1500 марта ғалабага эришган. Шундан 1005 таси ўз уйида, 495 таси эса сафарда қўлга киритилган. "Барселона" 547 бора дура ... Davomini o`qish»
Кўришлар: 328 Қўшилган вақти: 06.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" клуби Испания чемпионатининг 7-тури доирасида "Райо Вальекано" меҳмони бўлди ва сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлди.

Мезбонлар кучли рақибга қарши чуқур ҳимоя ёки "автобус" қўйишмади, аксинча очиқ ўйин таклиф қилишди. Бунинг оқибатида жазоланишди. Улар ўз дарвозаларидан 2та тўп ўтказиб юбориш билан биргаликда икки нафар мезбон ўйинчиси майдондан четлатилди.

Каталонияликлар ўзларининг иккита голини 1 дақиқа ичида киритишди. Пикенинг узатмасидан кейин Месси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни очган бўлса, Неймар ҳам шунга ўхшаш вазиятда дарвозани ишғол қилди.

"Барселона" мавсум бошланганидан бери кетма-кет 7та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаяпти. Жамоа посбони Клаудио Браво мавсум стартида "қуруқ" ўйинлар борасида рекордни янгилашга ... Davomini o`qish»
Кўришлар: 291 Қўшилган вақти: 04.10.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

« 1 2 3 4 5 ... 23 24 »